Азиз болажонлар! Тулки ва тулкичалар, уларнинг айёрликлари, топқирликлари ҳақидаги эртак ва қиссаларни ўқиганингиз рост. Лекин бу эртак-қисса кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеаларга бойлиги билан ажралиб туради. Болғар адибининг қаламига мансуб ушбу қисса ҳазил-мутоийбага йўғрилгани, ҳаётда кўриб-билиб юрган нарсаларингизни жониворлар ҳаракати орқали содда ва ишончли тарзда ёритиб берилиши сиз билан бирга ота-оналарингизни ҳам қизиқтириб қўйиши турган гап. Дўстлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат каби инсонӣ туйғуларнинг мажозий талқини қиссанинг тарбиявий аҳамиятини янада оширади.
«Тулкичада қанот йўқ. У қандай қилиб ҳавода парвоз қила олади?» ёки «Тулкича қандай қилиб денгизда суза олади?» деб савол беришингиз мумкин. Бунинг учун қиссани охиригача ўқисангиз, бу саволларга албатта жавоб топасиз.
66 000 UZS
Маҳсулот ҳақида