Маҳсулот ҳақида
Маълумки, инсон ўзининг турмушини яхшилашни, яшаш учун зарур бўлган буюмларни кўплаб ишлаб чиқаришни ҳамиша орзу қилиб келган. Шунинг учун турли характердаги эртаклар яратиб, ўз меҳнати, ҳунари билан ҳар қандай ёвуз кучлар устидан ғалаба қозонишга ишонган.Ушбу тўпламга киритилган эртаклар ҳам ажойиб voqeаларга бой бўлиб, улардаги қаҳрамонлар ўз қобилияти ва руҳий-маънавий куч-қудрати билан ёвуз кучлар — девлар, аждарлар, жодугар ва ялмоғизлар билан олишиб, курашда ғолиб чиқадилар. Уларга турли ҳайвон ва қушлар, сеҳрли буюмлар доимо ёрдам беради. Шунингдек, тўпламдан сатира характердаги ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар ҳам ўрин олган бўлиб, у эртакхонлар учун мўлжалланган. Тўпламни тузишда «Ўзбек халқ эртаклари» (Икки томлик. 1-том. 2-нашри. — Т.: «Ўзадабийнашр», 1967) китобидан фойдаланилди.




