Юкланмоқда

video-background-image

«Oʻzbekiston» нашриёт-матбаа ижодий уйи

«Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи – Ўзбекистондаги энг йирик ва нуфузли нашриётлардан бири. Унинг тарихи 1924 йилда ташкил топган Ўздавнашрга бориб тақалади. 2004 йилда бир нечта йирик нашриёт ва матбаа корхоналари бирлашуви натижасида ташкил топган бугунги «Ўзбекистон» НМИУ ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, юридик, илмий-оммабоп, бадиий, ҳуқуқий ва ўқув адабиётлари, шунингдек, рангли босма маҳсулотлар тайёрлаш ва чоп этишга ихтисослашган.

Нашриёт умумтаълим мактаблари, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари учун дарсликлар ва услубий қўлланмаларни ўзбек, рус, қозоқ, тожик, туркман, қирғиз тилларида чоп этади. Матбаа базасида эса мактаб журналлари, бланкалар, газета ва журналлар ишлаб чиқарилади.

Батафсил