Юкланмоқда
Нашриёт муаллифлар билан ҳамкорликда ишлаб, энг яхши асарлар танловларини ўтказади ва муаллифларни рағбатлантириб боради Барча муаллифларни нашриётимиз билан ҳамкорликка чақирамиз. Ижодкорлар ва олимлар томонидан тақдим этиладиган қўлёзмалар нашриётга қабул қилиниб, нашрга тайёрланади. Таҳририят муаллифларга мавзулар тавсия этади ва шу мавзулардаги асарларни нашр этишни режалаштиради. Муаллифлар билан ҳамкорлик асосида шартномалар тузилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 14 август, ПҚ–3201-сонли Қарорига мувофиқ, белгиланган ставкалар бўйича шартномада ўзаро келишув асосида қаламҳақи тўланади. Қуйидаги тугмани босинг ва биз билан боғланинг.
Биз билан боғланиш