Юкланмоқда

Нилснинг ёввойи ғозлар билан ажойиб саёҳати

Сотувда мавжуд
(0 та мижозлар шарҳлари)

Қитмир, тўполончи ва безори қишлоқ боласи Нилс ўзининг такаббурлиги туфайли мити одамга айланиб қолади. У шундай кўринишда шарманда бўлишидан қўрқиб, уйидаги ғоз — Мартин билан ёввойи ғозларга қўшилиб саёҳатга чиқиб кетади. У саёҳати давомида жуда ажойиб саргузаштларни бошидан кечиради ва кўплаб дўстлар орттиради. Нилс жониворлар билан дўстлашади ҳамда фақат яхшилик ва эзгулик ишлари уни асл ҳолатига қайтаришига ишонади. Ёввойи ғозлар тўдасининг бошлиғи Акка унинг чин дўстига айланади ва бир-биридан ғаройиб ҳамда ибратли воқеалар орқали Нилснинг асл ҳолатига қайтишида ёрдам беради. Нобел мукофоти лауреати Сельма Лагерлёфнинг бу саргузашт эртаги ҳар бир китобхонни ўзига маҳлиё қилиб олишига шубҳа қилмаймиз. Чунки у дунёнинг жуда кўплаб тилларига бежиз таржима қилинмаган. Ўйлаймизки, ушбу эртак сиз, азиз китобхонларга ҳам маъқул бўлади.

78 000 UZS

ISBN 978-9943-8055-1-4
Буюртма рақами 21-166
Ёзув Лотин
Тил Ўзбек
Чоп этилган йили 2025
Бетлар сони 368
Муқоваси Қаттиқ

Изоҳ қолдиришингиз мумкин. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!:

Баҳолаш *
Исм, фамилия *
Изоҳ *

Ўхшаш маҳсулотлар