Маҳсулот ҳақида
Ушбу асарни турли миллатга мансуб минглаб, миллионлаб китобхонлар севиб мутолаа қилишади. Асарнинг қиммати нимада? Нима учун бу асарни ўқиган китобхон буюк ижодкор – Достоевский ижодига қайта-қайта мурожаат қилишда ўзида кучли маънавий эҳтиёж сезади? Асарнинг қаҳрамони телба, дарвеш бўлгани ҳолда ўқувчини қайси томонлари билан ўзига тортади? Бу саволлар китобни ўқиган ҳар бир китобхон ўзига яраша жавоб топади. Чунки жавоблар барча замонларда бўлган, ҳамма даврларда учрайдиган – манфаатпарастлик, бойликка муккасидан кетган жоҳиллар орасида яшаб, инсонийлик хусусиятини сақлаб қолган, одамларга ҳамиша ҳамдард бўлолган, буюк қалб билан яшаган князь Мышкин (Телба); ҳаётининг ўта мураккаб ва мушкул дамларида зоҳиран жуда гўл ва заиф кўринган қаҳрамонларимизга қалбан муҳтожлик сезган Настасья Филипповна, Аглая каби асарнинг асосий қаҳрамонлари мутолаа якунига қадар ўқувчининг диққат марказида туради. Асарнинг ёзилганига юз эллик йилдан ошган бўлса ҳам ундаги қалбни поклашга бўлган даъват, туйғуларни эъзозлаш, ҳар қандай шароитда ҳам ўзлигини йўқотмасдан яшаш кераклиги ҳақидаги фикрлар китобни ўқиган ҳар бир ўқувчи учун янгилик бўлиб қолаверади. Асарни ўқиган ҳар бир авлод буни яна бир бор юракдан чуқур ҳис этади.





