Юкланмоқда
Умурзоқов Баҳодир Хамидович 1951 йил 25 январда Самарқанд вилояти Булунғур туманида таваллуд топган. Меҳнат фаолиятини «Ўзбекқишлоқ-хўжаликмаш» заводида фрезерчиликдан бошлаган, ТошДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)да таҳсил олган. Университетни тамомлагандан сўнг Тошкент давлат тиббиёт институти «Сиёсий иқтисод» кафедрасида ўқитувчи, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг иқтисодий масалалар бўйича муовини, Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазири, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали директори муовини лавозимларида самарали фаолият кўрсатган. Ҳозирги пайтда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда. Иқтисод фанлари доктори, профессор, Халқаро меҳнат ва аҳоли бандлиги академияси академиги.