Юкланмоқда

img

Андре Моруа

Француз адабиётининг энг нафис ва донишманд вакилларидан бири Андре Моруа 1885 йилда Францияда, бой саноатчи оиласида дунёга келган. Унинг асл исми Эмиль Саломон Вильгельм Эрзог бўлиб, «Андре Моруа» тахаллусини кейинчалик қабул қилган ва бу ном билан бутун дунёга танилган. Унинг ёзувчилик фаолияти Биринчи жаҳон уруши йилларида бошланган. Инглиз тилиини мукаммал билгани учун у Британия корпусида таржимон ва алоқачи офицер бўлиб хизмат қилади. Инглизларнинг ўзига хос феъл-атвори ва юморини кузатиш натижасида унинг илк муваффақиятли асари — «Полковник Брамблнинг сукути» дунё юзини кўради. Моруа ижодининг чўққиси — бу унинг психологик романлари ва машҳур шахслар ҳақидаги биографик асарларидир. У Бальзак, Гюго, Байрон ва Тургенев каби буюкларнинг ҳаётини шунчаки қуруқ фактлар билан эмас, балки қизиқарли роман тарзида ёзиб берган ягона адиб ҳисобланади. Унинг «Севги изтироблари» (ёки «Иқлимлар») романи муҳаббат психологиясини шунчалар чуқур очиб берганки, китобхонлар унда ўзларининг кечинмаларини кўргандек бўладилар. Бу асарда инсоннинг севгидаги худбинлиги ва рашк азоби маҳорат билан тасвирланган. Адибнинг кексалик чоғида ёзган «Номаълум аёлга мактублар» китоби эса ҳақиқий ҳаёт дарслигидир. Унда ёзувчи ҳаётий тажрибага эга бўлмаган ёш аёлга бахт, оила, муносабатлар ва инсоний фазилатлар ҳақида насиҳат эмас, балки самимий суҳбат тарзида маслаҳатлар беради. Андре Моруа 82 йил умр кўриб, 1967 йилда вафот этган бўлса-да, унинг нафис услуби ва донишмандларча фикрлари бугун ҳам китобхонларни ўзига ром этиб келмоқда.

Муаллифнинг китоблари

Барчасини кўриш