Мамлакатимиз Ҳукумати томонидан кўзи ожиз инсонларнинг соғлом кишилардек таълимтарбия олишларига катта эътибор қаратилмоқда. Улар учун Брайл ёзувидаги дарсликлар, ўқув-қўлланмалар билан бирқаторда адабий-бадиий асарларни чоп этиш ҳам кенг йўлга қўйилган. Республикамиздаги йирик корхоналардан бири саналган “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйида ўз ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда яқинда Норвегияда ишлаб чиқарилган Брайл ёзувида замонавий китоб чопэтиш ускунаси олиб келиб ўрнатилди. Бу ўз навбатида кўзи ожиз инсонлар учун кўплаб номдаги китоблар чоп этиш имконини беради.