Маҳсулот ҳақида
Хожагон-нақшбандия тариқатига доир ушбу китоб Хожа Али Ромитанийнинг «Маҳбуб ул-орифин», Алишер Навоийнинг «Насойим ул-муҳаббат» (Улуғ шайхлар ҳикматлари), Аҳмад Зиёвуддин Кумушхонавийнинг «Авлиёлар», Шайх Маҳмуд Асъад Жўшоннинг «Тасаввуф ва тариқатлар» номли асарларини жамлаган бўлиб, тасаввуф таълимоти муҳиблари учун ўзига хос дастур ва кўрсатма саналади. Унда солик бажариши ва амал қилиши керак бўлган шарт ва талаблар оят, ҳадис, ҳикмат ва шеърий парчалар орқали баён қилинган. Мазкур китоб ўқувчиларга манзур бўлади деган умиддамиз.




