Маҳсулот ҳақида
Ёзувчи халқи кўнглидагини ошиғич изҳор этиш эҳтиёжи туғилганда тезқадам публицистикага мурожаат қилади. Мазкур тўпламга Эркин Аъзамнинг кейинги чорак аср давомида матбуотда босилган «тарҳи тоза» публицистик асарлари жамланди. Китобга тартиб бериш асносида жилд-жилд битиклар орасидан оҳорини йўқотмаганларигина саралаб олинди. Жонсарак муаллиф оламни, одамни тўкис кўриш истагида куйиниб-койиниб қалам тебратади, ўқувчини фикр мудроқлигидан фикр уйғоқлигига даъват этади. Латиф юмор, беозор киноя, санжоб ифода ва теран мушоҳада уйғунлигидаги мақолаю фиқра, суҳбату гурунглар бадиий асар каби мароқ билан ўқилса ажаб эмас.


