Маҳсулот ҳақида
Шоир томонидан ёзилган мафтункор шеър инсонларнинг қалб туғёнларини жунбишга келтириб, руҳиятига ажиб бир сурур бағишлайди. Ушбу китобда ҳам таржимон, драматург, публицист, жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони ва Ўзбекистон Халқ шоири Эркин Воҳидовнинг турли йилларда ёзилган энг сара ҳамда дилбар шеърлари жамланган. Ўйлаймизки, халқимиз қалбидан чуқур ўрин эгаллаган мазкур шеърлар сиз азиз китобхонларга албатта манзур бўлади.





