Маҳсулот ҳақида
Ушбу китобга Николай Васильевич Гоголнинг «Ўлик жонлар» насрий поэмаси ва беш саҳнадан иборат «Ревизор» комедияси киритилди. «Ўлик жонлар» – ёзувчининг суюмли асари. Гоголнинг ўзи бир дўстига ёзган мактубида «Агар бу асарни кўнгилдагидек ёзиб тамомласам, у вақтда... нақадар зўр, нақадар оригинал бир сюжетни кўрасиз. Нақадар ранг-баранг бир тўдани кўрасиз! Унда бутун Русия намоён бўлади» дейди. Асар қаҳрамони Чичиков ёмон одам эмас. У замона зайли билан шундай характердаги одамга айланганки, уддабуронлик билан мол-дунё тўпламоқчи, орзусидагидек сепли қизга уйланиб, ҳашаматли бир уйда фарзандлари билан тинч-хотиржам яшамоқчи – бор-йўқ орзуси шу. Бироқ қинғир ишнинг қийиғи чиқади ва Чичиков ниҳоят бундан ўзига хулоса қилади. Гоголнинг айрим асарларида рус дворянлари, помешчиклар ҳаётига аччиқ истеҳзо билан назар солиш бўртиб туради. У энг қийин вазиятларда ҳам танганинг бошқа тарафини кўра билади, кулги ва эҳтирос, муҳаббат билан рус характерини очиб ташлайди. Шундай асарларидан бири «Ревизор» пьесасидир.





