Юкланмоқда

Уруш ва тинчлик (1-2 китоблар)

Сотувда мавжуд
(0 та мижозлар шарҳлари)

Руc ва жаҳон адабиёти хазинасидан мустаҳкам ўрин олган «Уруш ва тинчлик» роман-эпопеяси Лев Толстой ижодий камолотининг чўққиси деса бўлади. «Уруш ва тинчлик»нинг асосий ва чинакам қаҳрамони – жона-жон ватанини Наполеон босқинчиларидан фидокорлик билан ҳимоя қилган рус халқидир. Толстой урушнинг халқ уруши эканини айтиб, руслар халқ уруши туғмоғини кўтардилар ва бу билан французларни тамом янчдилар, дея таъкидлайди. Муаллиф «Уруш ва тинчлик» романи билан ўз даврида рўй берган ва ўзи шахсан гувоҳ бўлган воқеаларга фаол муносабат билдирган. Энг муҳими, у Наполеоннинг 1805–1807 ва 1812–1814 йиллардаги ҳарбий юришлари мавзусига мурожаат этиб, кўплаб қаҳрамонлар иштирок этган эпик воқеалар билан бирга қаҳрамонларнинг руҳий тасвирлари ила бор катта маҳорат билан уйғунлашган тарихий роман жанрини яратади. 1812 йилда Россиянинг Наполеон қўшинлари томонидан босиб олиниши мумкинлиги бир-бири билан келишмаган турли табақа ва синфларни душманга қарши кураш шиори остида бирлаштирдики, Толстойнинг рус халқи онгидаги ана шу уйғонишга мурожаат этиши «Уруш ва тинчлик» романининг юзага келиши учун ҳаётбахш замин вазифаси ўтади. Шу боисдан ҳам мазкур асар бугунги кунда ҳам ўз долзарблигини йўқотган йўқ. Ушбу китобни тайёрлашда яқиндан ёрдам берган «Янги аср авлоди» нашриётига миннатдорлик билдирамиз.

65 000 UZS

ISBN 978-9943-25-907-2
Буюртма рақами 19-621
Ёзув Кирилл
Тил Ўзбек
Чоп этилган йили 2019
Бетлар сони 792
Муқоваси Қаттиқ
Нашрнинг мазмуни Биринчи ва иккинчи китоблар

Изоҳ қолдиришингиз мумкин. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!:

Баҳолаш *
Исм, фамилия *
Изоҳ *

Ўхшаш маҳсулотлар