Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 2018 йил 15–17 май кунлари ушбу мамлакатга амалга оширган биринчи расмий ташрифи тафсилотларига бағишланган. Унда ташриф доирасидаги учрашувлар, мулоқотлар ва музокаралар жараёнлари расмий манбалар, миллий ва халқаро оммавий ахборот воситалари маълумотлари билан бир қаторда, мазкур ташрифда бевосита иштирок этган муаллифнинг шахсий қайдлари ҳамда таассуротлари негизида мухтасар таҳлил этилган.
«Ньюсмейкер» (инглизча: newsmaker) – ушбу атама аслида журналистика соҳасига оид бўлиб, «янгиликлар яратиш салоҳиятига эга» деган луғавий маънони англатади. Бу сўздан сиёсий доираларда, одатда, муҳим янгиликлар манбаи ҳисобланувчи ва катта таъсир кучига эга нуфузли шахс, ОАВда энг кўп тилга олинадиган воқеа ёки ташкилотни ифодалаш учун фойдаланилади. Қўлингиздаги китобда ушбу атама кенг маънода, яъни шиддатли янгиланишлар бошида турган – туб ислоҳотлар тимсолида янгиликлар яратишга салоҳиятли ва қодир эканини дунёга очиқ намоён этаётган Ўзбекистонга нисбатан қўлланилган.
Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
80 000 UZS
Маҳсулот ҳақида