Юкланмоқда
Аҳмадали Аскаров — 1935 йил 25 сентябрда Наманган вилояти Норин туманида деҳқон оиласида туғилган. Тарих фанлари доктори, профессор, Абу Райҳон Беруний номидаги давлат мукофотининг совриндори. Ўзбекистон Республикаси ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, археолог-тарихчи олими. 450 дан ортиқ илмий ва илмий-оммабоп мақолалар, шу жумладан 16 та монография, дарслик ва ўқув қўлланмалар муаллифи. Шулардан 50 дан ортиғи хорижий тилларда (инглиз, француз, немис, япон, хитой), 200 га яқини рус тилида чоп этилган. Илмий йўналишининг кўлами: Қадимги шаҳар маданияти ва илк давлатчиликнинг шаклланиш жараёнлари; ўзбек халкининг келиб чиқиш тарихи; археологик манбалар – долзарб тарихий муаммолар ечими хизматида; орийлар муаммоси ва унинг археологик-тарихий таҳлили; археологиянинг илмий услубий ва назарий масалалари; илмий-педагогик фаолияти. Академик Я.Ғ. Ғуломов археологик илмий мактабининг изчил давомчисидир.