Маҳсулот ҳақида
Мазкур мажмуадан истеъдодли шоир Ўроз Ҳайдарнинг турли йилларда битган шеърлари ва маҳорат маҳсули бўлган сонетлари ўрин олган. Шоир ижодида Ватан мадҳи, ёрга садоқат ва инсоний муҳаббат мавзулари ўзига хос поетик руҳ ҳамда ёрқин бадиий бўёқларда тасвирланади. Айниқса, муаллиф сонетларидаги ўткир лиризм, кутилмаган ташбеҳлар ва фалсафий мушоҳадалар китобхонни ҳайратга солади, уни гўзаллик ва садоқат ҳақида чуқурроқ ўйлашга чорлайди. Тўплам шеърият шайдолари ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.


