Мусаввир

Сотувда мавжуд
(0 та мижозлар шарҳлари)

Мўйқаламда ёзилган асар Ўзбекистон халқ рассоми Алишер Мирзонинг «Мусаввир» номли романи воқеалари Тошкентдан борган икки дўстнинг Москва давлат санъат институтига талаба сифатида ўқишга киришлари билан бошланади. Кейин нима бўлди? Москвадаги олий илм даргоҳида олинган билимнинг самараси қандай кечди? Ишончлар, орзу-ниятлар рўёбга чиқдими? Умидлар ушалдими? Қай тариқа юз берди – бари тафсилотлар унутилганми ёхуд? «Мусаввир» Сиз азиз китобхонларни қизиқтирган шу каби саволларга жавоб тариқасида ёзилган. Реал воқеалар, биографик маълумотлар ва хотираларга асосланган асарда бош қаҳрамон Бахтиёрнинг ҳақиқий мусаввирлик маҳоратини эгаллаш сари бошидан кечирган саргузаштлари, ажойиб-ғаройиб кўрган-кечирганлари, ўй-мулоҳазалари ишонарли ва таъсирли баён этилган. Оғзаки ҳикоя тарзидаги ширадор оҳанг, сўз ва жумла қўллаш услуби ўқувчини ўзига ром этади. Асарда, шунингдек, кўплаб миллий ва жаҳон халқлари адабиёти, санъати сиймолари билан боғлиқ нодир лавҳалар завқ билан ўқилади. Ёрқин, соғинчли ранглар фалсафасига йўғрилган янги мемуар асарни китобсевар дўстларимизга тавсия қилар эканмиз, мароқли мутолаа сурури Сизни бир лаҳза ҳам тарк этмаслигига ишонамиз.

55 000 UZS

ISBN 978-9943-25-713-9
Ёзув Кирилл
Чоп этилган йили 2019
Бетлар сони 696
Муқоваси Қаттиқ
Бичими 60x90
Тил Ўзбек
Буюртма рақами 19-248

Изоҳ қолдиришингиз мумкин. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!:

Баҳолаш *
Исм, фамилия *
Изоҳ *

Ўхшаш маҳсулотлар