Думли одамлар

Сотувда мавжуд
(0 та мижозлар шарҳлари)

Абдулла Қаҳҳор камдан-кам ёзувчига насиб бўладиган бахт соҳиби. У аллақачонлар халқ қалбининг тўридан ўрин олган. Республикамизда унинг номини эшитмаган, унинг китоблари кириб бормаган биронта хонадон йўқ, деса бўлади. Унинг асарларини барча ёшдаги ва касбдаги инсонлар севиб ўқийдилар, қисса ва романларидан завқ оладилар, кичкина ҳикояга олам-жаҳон мазмун сиғдира олганига қойил қоладилар. «Ҳикоялар хазинаси» рукнида чоп этилаётган «Думли одамлар» ҳикоялар тўплами ХХ асрнинг 1930–70-йилларида ўзбек халқининг тарихи ҳамда оддий инсонларнинг фожиаларга тўла аччиқ тақдири, ўша давр руҳи тўғрисида тасаввур олиш имконини беради. Ўқувчи ҳикояларни ўқир экан, баъзи аянчли ҳодисалардан қайғуради, ўша даврга хос ноҳақликлардан ранжийди, ҳозирги кунларга шукроналар айтади. Мазкур тўплам Сиз азиз китобхонларга манзур бўлади ва уни севиб мутолаа қиласиз, деган умиддамиз.

0 UZS

ISBN 978-9943-28-383-1
Муқоваси Юмшоқ
Нашрнинг мазмуни Тўртинчи нашр
Буюртма рақами 23-6
Тил Ўзбек
Ёзув Лотин
Чоп этилган йили 2023
Бичими 80x100
Бетлар сони 192

Изоҳ қолдиришингиз мумкин. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!:

Баҳолаш *
Исм, фамилия *
Изоҳ *

Ўхшаш маҳсулотлар