Ҳар йили кўплаб янги илмий-техник ишланмалар пайдо бўлмоқда. Сўнгги 100 йил ичида инсоният транспорт ва қишлоқ хўжалигида механик ускуналар ҳамда ҳайвонлардан фойдаланишдан тортиб инсон иштирокисиз дастурлаштирилган ҳаракатларни бажаришга қодир мураккаб машиналарни яратишгача бўлган улкан даврни босиб ўтди. Тараққиёт туфайли мутлақо янги касблар пайдо бўлди, баъзилари эса, аксинча, кераксизлиги сабабли барҳам топди. Ҳозирда компютерлар мураккаб математик ҳисоб-китобларни қўлда бажарган ҳисобчиларнинг ўрнини эгаллади, телефон компаниялари абонентларини бир-бирига улаган телефон стансияси ходималари ҳам ўтмишда қолди. Шуниси диққатга сазоворки, баъзи фантаст ёзувчилар кўплаб техника ютуқларини улар ҳали яратилмаган пайтда олдиндан башорат қила олишган. Мисол учун, 1903-йилда ёзилган «Қуруқликдаги броненосец» номли ҳикояда британиялик ёзувчи Герберт Уэллс ўз йўлида барча тирик нарсаларни қириб ташлашга қодир бўлган, зирҳ билан қопланган машиналарни тасвирлаган. Ҳикоя илк марта эълон қилингандан 13 йил ўтибгина биринчи ҳақиқий танклар пайдо бўлди. Герберт Уэллснинг бошқа «башорат»лари орасида ҳаттоки автоматик эшиклар ҳам бўлган, бироқ муаллифга бу кашфиётнинг гувоҳи бўлиш насиб этмаган. ХХ асрнинг иккинчи ярмига келиб илк замонавий автоматик эшиклар пайдо бўлган.
20 000 UZS
Маҳсулот ҳақида