Менинг биринчи энциклопедиям: Динозаврлар

Сотувда мавжуд
(0 та мижозлар шарҳлари)

Динозаврлар кўп миллион йиллар аввал яшаган. Бироқ ҳозирги кунга қадар улкан ва ноёб судралиб юрувчилар нафақат болаларни, балки катталарни ҳам ўзига сеҳрлаб келмоқда. Баҳайбат жониворлар фильмлар, мультфильмлар қаҳрамонига айланишган, ўзларининг юмшоқ ўйинчоқлар кўринишида янги ҳаётларини бошлашган. Динозаврлар чиндан ҳам мавжуд бўлганлигини ҳамма яхши билади. Лекин бронтозаврнинг бўйи неча метр эканлигини ёки тираннозаврнинг қандай кучга эга бўлганлигини ҳамма ҳам биладими? Салобатли, кучли, ўз йўлида учраган ҳамма нарсани яксон қилиб кетаверадиган улкан йиртқичлар шафқатсиз ваҳшийлар бўлганига кўпчиликнинг ишончи комил. Бироқ аслида ундай эмас. Динозаврлар орасида фақат ўсимликлар билан озиқланган беозорлари ҳам учрайди. Энг қадимий динозаврнинг суяклари қаерда топилганини, афсонавий ҳайвонларнинг номи қандай таржима қилинишини билиш ҳаммага ҳам қизиқ бўлиши шубҳасиз. Ушбу китоб нега, нимага деб ҳадеб сўрайверадиган, ўзини ўраб турган муҳитга қизиқувчи кичкинтойлар, вақт узра саёҳат қилишга тайёр бўлганлар, сайёрамиз сирларига қизиқувчилар ва қачондир ушбу сирларни ечишни орзу қилганлар учун мўлжалланган. Инсон бўлажак касбини болалик чоғидан танлайди. Ким билади, эҳтимол орангизда ҳам кимдир бир неча йиллардан сўнг машҳур тадқиқотчи-олимга, палеонтологга айланиб, сирли ва ажойиб жониворлар – сайёрамиздан аллақачон ғойиб бўлган динозаврлар ҳақида биз билмаган янгиликларни кашф қилар.

20 000 UZS

ISBN 978-9943-7144-9-6
Буюртма рақами 21-165
Тил Ўзбек
Ёзув Лотин
Чоп этилган йили 2021
Бетлар сони 96
Муқоваси Қаттиқ
Бичими 70x90
Таржимон Тошпўлат Мирзаев

Изоҳ қолдиришингиз мумкин. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!:

Баҳолаш *
Исм, фамилия *
Изоҳ *

Ўхшаш маҳсулотлар