Маҳсулот ҳақида
Детектив асарлар китобхонлар томонидан севиб ўқилиши кўпчиликка маълум. Мабодо, асар соҳа вакилининг кўп йиллик ҳаётий тажрибалари асосида яратилган бўлса, унинг жозибаси янада ортади. Қўлингиздаги китоб ҳам узоқ йиллар адолат масаласи йўлида фидокорона хизмат қилган инсоннинг бевосита кўрган-кечирганлари асосида дунёга келган. Бир қанча чигал ишлар ечимини топишда тунни кунга улаган терговчиларнинг заҳматлари, таҳликали вазиятлар, жиноят оламининг шафқатсизликлари, буларнинг барчаси ўқувчи кўз олдида яққол намоён бўлиб, кишини ларзага солади. Ҳар нима бўлганда ҳам пировард натижада адолат тантана қилади. Ўқувчининг юраги таскин топади. Зеро, муаллифнинг мақсади шу аслида.


