Алишер Навоийнинг асарларини мутолаа этарканмиз, кошки энди ҳар ким Навоий меросини ўзлаштиришга сидқу садоқат билан ҳаракат қилса, дея орзу этамиз. Аммо баъзан ҳаётда хоҳишга тескари ҳолатларнинг гувоҳи бўлиб турамиз. Масалан, ҳозирги адабиёт дарсликлари ва мажмуаларида Навоий ижоди аввалгидан анча кенгроқ ёритилган, асарларига кўпроқ изоҳ ҳамда шарҳлар берилган бўлишига қарамай, айрим мутахассис ўқитувчилар Навоийни ўрганишдан чекинмоқчи бўладилар.
Хусусан, филология ва журналистика факультетларининг баъзи талабаларининг Навоий асарларини асл матнда ўқий олмасликлари ҳамда буни очиқ-ойдин тан олишларини эшитиб ҳайрон қоласиз. Хўш, эртага муаллим ва журналист бўладиган бундай зотлар тайёрлайдиган ўқувчилар, берадиган дарслар ва эшиттиришларнинг савияси қандай бўлади? Жамиятнинг маънавий даражаси уларга боғлиқ эмасми? Аслида, эринмасдан луғатлар ёрдамида Навоий асарлари маъно мағзини чақиш уларнинг биринчи галдаги вазифаларидир.
Навоийнинг асарларини аслида ўқиб, ҳар бир сўзининг мағзини чақиш лаззатига нима етсин. Мухлислардан бири Навоий ғазалларини мутолаа юзасидан бир саволни ўртага ташлади: «…кўрмадим» радифли ғазалдаги икки сатр менда шубҳа уйғотди:
«Кимга бошимни фидо қилдимки, бошим қасдида…»
«Кимга жонимни асир этдимки, жоним қатлига…»
92 000 UZS
Маҳсулот ҳақида