Маҳсулот ҳақида
Тоғайевлар хонадоннинг барча аъзолари мудҳиш қотиллик қурбонига айланишди. Уларнинг бундай аянчли тақдирига бойлик сабабми ёки... кетма-кет содир этилган жиноятлар иштирокчилари кимлар? Ёки бу битта одамнинг ишими? Қиссадаги қаҳрамонлардан бири Майрам нега ўзини қарийб 20 йил давомида кар ва гунг қилиб юрди? Неъматилланинг бахтли оиласига кўз тегдими ёки улар ҳам бахтсизлик қурбонларими? Терговчилар — Фахриддин билан Санжарбек нега айнан 20 йил аввал содир бўлган жиноят сабабларини ўрганишга бел боғладилар? Ушбу китоб қаҳрамонлари жиноят оламининг ана шундай ниҳоятда чигал ва ниҳоятда мураккаб муаммо ва сирларига ечим излайди.





