- 12.02.2026
«РАМАЗОН ТУҲФАСИ»: Энди севимли китобларингизни мутлақо БЕПУЛ олинг!
Китоб — инсон маънавиятининг кўзгуси, тафаккур хазинаси ва энг яқин дўстдир. Айниқса, меҳр-оқибат ойи бўлмиш Рамазонда илм улашиш энг эзгу амаллардан биридир. «Oʻzbekiston» нашриёт-матбаа ижодий уйи ушбу муборак ойда китобхонларни қўллаб-қувватлаш ва ҳар бир хонадонга зиё киритиш мақсадида ўзининг анъанавий акциясини «РАМАЗОН ТУҲФАСИ» лойиҳасига айлантирди. Ушбу лойиҳа орқали сиз анчадан бери ўқишни ният қилиб юрган сара асарларни мутлақо бепул (0 сўм) тақдим этиш мақсад қилинган. Акция Рамазон ойи охиригача амал қилади.
Лойиҳа доирасида ҳар ҳафта жума куни ўқувчилар орасида юқори талабга эга бўлган 3 хил (баъзи ҳолларда ундан ҳам кўп) турдаги китобга 0 сўмлик нарх белгиланади. Акцияда иштирок этиш умидида бўлган ҳар бир фойдаланувчи қатъий шартлар билан олдиндан танишиб чиқиши мажбурийдир. Акция ҳар жума куни расмий веб-сайтимизда фаоллашади. Энг асосий талаб: 0 сўмлик (бепул) китобни олиш учун саватчангизда албатта камида битта пуллик (оддий нархдаги) китоб бўлиши шарт. Бепул китобнинг ўзинигина буюртма қилиш имконсиз, бундай ҳолатда буюртма тизим томонидан қабул қилинмайди. Шунингдек, битта пуллик китоб харид қилиб, саватчага бир нечта бепул китобларни солиш мумкин эмас. Шундай қилинган тақдирда ҳам, тизим автоматик равишда фақат биринчи танланган бепул китобни буюртмага киритади ва сизга фақат шу китоб тақдим этилади.
Шуни ёдда тутиш керакки, бепул китоблар захираси чекланган ва лойиҳа қатъий равишда «Улгурган — олди» тамойили асосида ўтказилади. Талабнинг ниҳоятда юқорилиги ҳисобига захиралар қисқа вақт ичида тугаб қолиши эҳтимоли катта. Логистика ва етказиб бериш жараёнида ҳам муҳим жиҳатларга эътибор қаратиш лозим. Тошкент шаҳри бўйлаб буюртмаларни етказиб бериш мутлақо бепул ва 3 иш куни ичида амалга оширилади. Вилоятларга эса республика бўйлаб почта орқали етказиб берилади ва почта хизмати учун тўлов харидор томонидан амалга оширилади. Катта юклама ва буюртмалар оқими сабабли етказиб бериш муддатларида бироз кечикишлар кузатилиши мумкин.
«РАМАЗОН ТУҲФАСИ» акцияси фақат www.uzbekistannmiu.uz расмий веб-сайти орқали онлайн форматда амалга оширилади. Дўконларимиздан тўғридан-тўғри харид қилиш орқали бу имкониятдан фойдаланиб бўлмайди. Сайтимизга ташриф буюринг, китобларни онлайн харид қилинг ва лойиҳамиз иштирокчисига айланинг.
Мижозлар томонидан 5 та фикр билдирилган.
Mohim
23.03.2026 22:13Ramazondan keyin ham kitob hadiya qimeysizlarmi✨
Ayubxonb Umarxo'jayev
05.03.2026 09:58Rostan ramazon oyiga kitoblar bepulmi
Muhammad Nusratov
20.02.2026 14:12Туҳфа китоб
Ruziyeva Sevinch
19.02.2026 16:56😁
Dilnoza Qodirova
13.02.2026 14:36G'oliblar qanday aniqlanadi😍