• 16.12.2025

Абдулла Қодирийга эҳтиром: «Ўткан кунлар» ва «Меҳробдан чаён» романларининг тақдимоти

Жорий йилнинг 16 декабрь куни «Турон» ахборот-кутубхона марказида ўзбек романчилик мактабининг асосчиси, буюк адиб Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» ва «Меҳробдан чаён» романларининг ўзбек, рус ҳамда инглиз тилларида чоп этилган нашрлари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда адабиётшунос олимлар, таржимонлар, ёзувчилар, талаба-ёшлар ҳамда китобхонлар иштирок этди. Тақдимот давомида Абдулла Қодирийнинг ўзбек адабиётидаги ўрни, унинг романларида миллий қадриятлар, тарихий жараёнлар ва инсоний кечинмаларнинг бадиий талқини ҳақида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.