- 27.08.2026
“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи ходимлари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйининг бир гуруҳ ходимлари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.
Ушбу эътироф Нашриёт жамоасининг мамлакатимизда маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш, миллий ва жаҳон адабиёти дурдоналарини китобхонларга етказиш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган юқори сифатли ижтимоий-сиёсий, илмий ва бадиий адабиётларни чоп этиш борасидаги машаққатли фаолиятининг муносиб баҳоси ҳисобланади.
Сўнгги йилларда “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан матбаа технологияларини замонавийлаштириш, китоб дизайни ва сифатини халқаро стандартлар даражасига кўтариш, аҳолининг, хусусан, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда инсон қадри, сўз эркинлиги, миллий ўзликни англаш ва маънавиятни юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилди. Бу жараёнлар ўз навбатида нашриётлар ва матбаа корхоналари олдига ҳам мутлақо янги вазифаларни қўймоқда.
“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланиш Нашриёт жамоаси учун юксак эътироф билан биргаликда, келгусидаги ижодий фаолиятда янада масъулият ва илҳом билан ишлашга ундайдиган муҳим рағбатдир.
“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган ходимлар:
- Хаджиев Шавкат Ганиевич — Директорнинг ишлаб чиқариш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш ва ахборот технологиялари масалалари бўйича ўринбосари
- Ишмухамедов Жавлон Душкунович — Ишлаб чиқариш-технологик бўлими бошлиғи
- Турдикулов Шамсиддин Эшбоевич — Қоғоз тайёрлаш участкаси қоғоз кесиш машинаси машинисти
- Кадиров Алишер Шавкатович — Қоғоз омбори мудири
- Душанова Бурулой Аширбоевна — Нашриёт компьютер участкаси машинада терувчиси
- Бердалиев Сейит Сансизбай ўғли — Нашриёт компьютер участкаси машинада терувчиси (Брайл ёзувида)
- Ходжаева Раъно Мухтаровна — Муқовалаш цехи ипда тикиш машина ва автоматлари машинисти
- Гаюпова Саломат Мирзаакбаровна — Муқовалаш цехи ипда тикиш машина ва автоматлари машинисти
- Муратов Сирожиддин Уткурович — Чоп этиш цехи ясси усулда чоп этувчиси
- Сулейманов Хайритдин Зиявитдинович — Чоп этиш цехи ясси усулда чоп этувчиси.
“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи жамоаси барча юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этади. Юртимиз тинч, халқимиз фаровон, мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Мижозлар томонидан 0 та фикр билдирилган.