• 19.11.2025

Расмий веб-сайтимиз ишга тушди!

“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйининг янгиланган расмий веб-сайти фойдаланишга топширилди. Эндиликда фойдаланувчилар бизнинг фаолиятимиз, янгиликлар ва алоқа каналларимиз ҳақида қулай ва тезкор маълумотга эга бўлишлари мумкин.

Ҳозирда сайтимиз устида техник ишланмалар давом этмоқда. Тез орада:
 • нашриёт томонидан чоп этилаётган китоблар электрон базаси,
 • корхонамиз тарихи ва фаолияти ҳақидаги батафсил маълумотлар,
 • ижодий уйимизда меҳнат қилаётган ходимлар ҳақида саҳифалар

тўлиқ кўринишда жойлаштирилади.

Бизни кузатиб боринг! Яқин кунларда сиз учун яна кўплаб янги бўлимлар ва қулайликларни тақдим этамиз.