Юкланмоқда

Биз Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Алишер Навоий кўчаси, 30-уйда жойлашганмиз. Китоб дўконимиз биномиз ёнида жойлашган.

Нашриётимиз ва китоб дўконимиз ҳафта кунлари (душанбадан жумагача) соат 09:00 дан 18:00 гача фаолият юритади. Тушлик вақти: 12:30 дан 13:30 гача.

Замон билан ҳамнафас бўлиш мақсадида биз электрон китобларни ҳам тақдим этамиз. Уларни нашриётимизнинг расмий веб-сайтида ёки ҳамкоримиз бўлган «Mutolaa» платформаси орқали ўқишингиз мумкин. Бу масала бўйича саволлар учун: +998 71 244-87-20

Бизда 450 хилдан ортиқ китоблар мавжуд. Асосан ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, юридик, илмий-оммабоп, бадиий асарлар, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини (ўзбек, рус, қозоқ, тожик, туркман, қирғиз тилларида) нашр этамиз.

Албатта. Нашриётимиз ҳамкорликка ва янги муаллифлар билан ишлашга доим тайёр. Ўз асарингизни чоп этиш масаласида нашриётга мурожаат қилишингиз мумкин. Қўшимча маълумот учун: +998 71 244-24-45.

Умумий масалалар ва қабулхона учун телефон: +998 71 244-38-10. Электрон почта манзилимиз: info@iptd-uzbekistan.uz.

Биз ижтимоий тармоқларда фаолмиз. Янги китоблар тақдимоти, ёзувчилар билан интервьюлар ва бошқа янгиликларни Instagram, Telegram, Facebook ва YouTube каналларимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Ҳа, корхонамиз бой тарихга эга (1924 йилдан бери фаолият юритади) ва ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимига киради.

Сайт фаолияти, электрон китоблар ёки онлайн маълумотлар бўйича саволларингиз бўлса, +998 71 244-87-20 рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз.

 Сиз ўзингизга қулай усулни танлашингиз мумкин. Тўловларни веб-сайтимизнинг ўзида, Click ва Payme тўлов тизимлари орқали, шунингдек, жойида пластик карта ёки нақд пул кўринишида амалга ошириш имконияти мавжуд.

Ҳа, бор. Буюртма қилинган китобларни Ўзбекистон бўйлаб почта орқали етказиб берамиз. Етказиб бериш хизмати қўшимча тўлов эвазига амалга оширилади.

Албатта. Кутубхоналар, китоб дўконлари ва бошқа ташкилотлар учун улгуржи савдо йўлга қўйилган. Шуни инобатга олиш керакки, улгуржи ва доналаб олинган китоблар нархида фарқ бўлиши мумкин.

Ҳа, бизда брендинг хизматлари мавжуд. Биз турли компаниялар учун буклетлар, флаерлар, ручкалар ва шунга ўхшаш маҳсулотларга уларнинг логотипларини тушириб берамиз. Шунингдек, буюртмага асосан одамларнинг исмини ёзиб, персоналлаштирилган маҳсулотлар ҳам тайёрлаб беришимиз мумкин.

Биз китобларни юқори сифатда чоп этамиз. Харидорлар талабига қараб қаттиқ ёки юмшоқ муқовада, офсет ҳамда махсус паршомен қоғозларда тайёрланган китобларни харид қилишингиз мумкин.

Ҳа, агар бирон сабабга кўра буюртмани бекор қилиш ёки маҳсулотни қайтариш зарурати туғилса, белгиланган тартибда китобни қайтариб бериш ёки буюртмани бекор қилиш имконияти мавжуд.

Ҳа, китоблар савдоси, уларнинг мавжудлиги ва нархлари бўйича тўғридан-тўғри дўконимизга қўнғироқ қилишингиз мумкин. Китоб дўкони рақами: +998 71 244-87-55.

Айни пайтда нашриётимизда бўш иш ўринлари мавжуд эмас. Агар янги ёки тезкор иш ўринлари пайдо бўлса, бу ҳақда расмий саҳифаларимизда албатта вакансия эълон қиламиз.

Ҳурматли фойдаланувчи! iptd-uzbekistan.uz веб-сайти хизматларидан фойдаланиш, шахсий кабинет очиш ва маҳсулот харид қилишдан аввал ушбу қоидаларни диққат билан ўқиб чиқинг. Сайтда рўйхатдан ўтиш ёки тўловни амалга ошириш ушбу шартларга тўлиқ розилик деб ҳисобланади.

1.1. Сотувчи (Нашриёт): «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи МЧЖ.

1.2. Фойдаланувчи (Харидор): Сайтда рўйхатдан ўтган ва хизматлардан фойдаланувчи жисмоний ёки юридик шахс.

1.3. Маҳсулот: Сайтда тақдим этилган босма китоблар ва рақамли контент (электрон китоблар).

1.4. Электрон китоб (e-book): Сайтнинг махсус дастурий таъминоти орқали фақат онлайн режимда ўқиш учун мўлжалланган рақамли асар.