img

Хосият Рустамова

Хосият Рустамова замонавий ўзбек шеъриятининг энг ёрқин вакилларидан бири, шоира, журналист ва таржимон. Унинг ижоди нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро адабий майдонда ҳам кенг эътироф этилган. У 1971 йилда Наманган вилояти, Чуст туманидаги Олмос қишлоғида таваллуд топган. 1993 йилда Тошкент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) Журналистика факултетини тамомлаган. 2003 йилда Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек филологияси факультети қошидаги Олий Адабиёт курсида таҳсил олиб, ўз ижодий маҳоратини оширган. 2021 йилда Американинг нуфузли Аёва университети Халқаро ёзувчилар дастури резиденти бўлган. Ҳозирда у ўзининг ижтимоий ва ижодий фаолияти билан ўзбек адабиёти ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Шоиранинг адабиёт ва маданият соҳасидаги хизматлари давлатимиз томонидан юксак баҳоланган 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан «Шуҳрат» медали; 2016 йилда «Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишони билан тақдирланган. Хосият Рустамова халқаро адабий алоқаларни мустаҳкамлашдаги фаоллиги билан ажралиб туради. У 2003 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, 2019 йилдан эса Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси аъзосидир. Шоира жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида ўтказилган нуфузли фестиваллар ғолиби ҳисобланади: Туркия (2012): Бурса шаҳридаги халқаро шеърият танлови ғолиби, Озарбайжон: Микоил Мушфиқ (2015), Нурангиз ГУН (2020) ва Расул Ризо (2021) номидаги халқаро мукофотлар совриндори, Таиланд (2018): Халқаро адабиёт фестивалининг назм йўналиши бўйича Олий мукофоти, Россия (2021): Россия Ёзувчилар уюшмасининг нуфузли «Олтин Ритсар» мукофоти, Ливан (2021–2022): Нажи Нааман номидаги халқаро мукофот совриндори ва ушбу жамғарманинг «Маданиятнинг фавқулодда элчиси» унвони соҳибаси, Буюк Британия: Лондондаги Ҳертфордшире пресс нашриёти томонидан шоиранинг «Рангин кўз ёшлар» тўплами «Танқидчи танлови» номинацияси бўйича ғолиб деб топилган. Хосият Рустам шеърияти инсон руҳиятининг нозик қатламларини, ҳаётга бўлган чексиз муҳаббат ва самимиятни тараннум этиши билан жаҳон китобхонлари қалбидан жой олиб келмоқда

Муаллифнинг китоблари

Барчасини кўриш